Му5
50

Энг кўп даромад олган футболчилар номи аниқланди

ДУНЁ 08.05.2014, 10:23
5343
Энг кўп даромад олган футболчилар номи аниқланди

Forbes журнали дунёнинг энг кўп даромад олган футболчилар рўйхатини тузиб чиқди.  Унга кўра португалиялик Криштиану Роналду биринчи ўринни эгаллади. 

Футболчи ўтган йили 73 миллион АҚШ доллар даромад олган. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда. Шудан 49 миллиони клубдаги маош ва бонуслардан келиб тушган бўлса, қолгани  Nike, Samsung, Tag Heuer, Fly Emirates, Herbalife рекламаларидан олинган. 
65 миллион АҚШ доллар даромади билан аргентиналик Лионель Месси рўйхатнинг иккинчи поғонасидан жой олди. Мессининг клубдан олган даромади 42 миллионни ташкил қилган бўлса, қолган даромади Adidas, Samsung, Pepsi, Turkish Airlines ва Herbаlife билан ҳамкорликдан тушди. 

Учинчи ўрин "ПСЖ" футболчиси, швециялик Златан Иброхимовичга насиб этди. У ўтган йили клубдан 30 миллион доллар ва яна 4 миллион АҚШ долларни Volvo рекламасидан олган. 
Кейинги поғоналардан "Барселона" ҳамда "Монако" футболчилари Неймар (28 миллион)  ва Фалькаолар (26 миллион) жой эгаллашди.      

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° пасмурно
Валюта курси
rightuz