Му5
50

“Қилпиллама” ШАҲЗОДА! Ёхуд Алишер ФАЙЗнинг танбеҳи... (ФОТО)

ШОУ-БИЗНЕС 10.05.2014, 12:41
15595
“Қилпиллама” ШАҲЗОДА! Ёхуд Алишер ФАЙЗнинг танбеҳи... (ФОТО)

1 май куни концертига “старт” берган ШАҲЗОДА кеча — 7 майда дастурнинг сўнги кунини тақдим этди. “Рости, ҳали ҳам илк кундаги ҳаяжон мени тарк этгани йўқ”, дея самимий табассум билан ички кечинмаларини сўзга чиқара олмаган хонандани мухлисларининг қайноқ меҳри навбатдаги концертигача тарк этмаслиги аниқ...

  • Концертда жами 24 та қўшиқ ижро этилди, шундан 15 таси янги.
  • Дастурда 3 та дуэт куйланди.
  • Шаҳзода саҳнада 6 хил либосда намоён бўлди.
  • Концерт режиссёри - Наталя Захарская.
  • Рақсларни уч йилдан бери Шаҳзода билан ҳамкорлик қилиб келаётган рақс гуруҳи йигит-қизлари тақдим этишди.

Ноодатий декорация

Ярим айлана тарзида қурилган катта экран саҳнадаги чиқишлар ва ҳаракатлар билан ҳамоҳанг ишлади. Залга йиғилганлар саҳнанинг ўнг ва чап томонига қараб, Шаҳзоданинг чиқишини пойлаб турган бир вақтда хонанда катта экраннинг ўртасидан пайдо бўла бошлади. “Тўкилиб” номли қўшиғини ярмига етганида Шаҳзода секин-аста ғойиб бўлиб, катта экран эшикдек очилиб, хонанда юқоридан саҳнага тушди. Ҳеч ким кутмаган ноодатий чиқиш қилган Шаҳзода “Мана бир йил ўтиб, яна учрашдик. Бу йил иккинчи бор оналик бахтига эришганимга қарамай, сизлар учун янги концерт дастуримни тайёрладим. Ёқади деган умиддаман!” дея мухлислар билан саломлашди.

Мирзахаким Тўхтамирзаев футбол шарҳлади

Равшан Эрматов, Миржалол Қосимов ва бир қанча машҳур футболчиларни кўргач, зал “портлади”. Улар ва Шаҳзода иштирокида ишланган яшил майдондаги видеоролик футболдаги ҳаяжонли лавҳалар билан ҳам бойитилгани мухлисларни бефарқ қолдирмади. Хонанданинг “Футбол” номли янги қўшиғи муносиб қарши олинди.

Москвадан келган  меҳмон

“Юртимиз меҳмондўст халқ! Бугун атай концетимда иштирок этиш учун Москвадан ташриф буюрган меҳмонни илиқ кутиб оласизлар деб ўйлайман”, дея саҳнага машҳур ижодкор Аслан Гусейновни таклиф қилди. Биргаликда “Отпусти” дуэтини тақдим қилишди. Ва Шаҳзода Асландан янги қўшиғини куйлаб беришини сўради. “Где ты”ни мухлислар мароқ билан тинглашди.

“Мозийга қайтиб” иш кўрди

Шаҳзода ўз вақтида “хит” бўлган “Ўкинч”, “Керагимсан мени”, “Ҳаёт айт” қўшиқларидан “поппури” куйлади. Мухлислар хонанданинг илк саҳнага чиққан лавҳаларини катта экранда томоша қилиб, ўша даврларга қайтгандек бўлгани шубҳасиз.  

Курсдошлар билан дуэтлар “гулдаста”си

Миллий либосда саҳнага чиққан хонанда ҳеч кутилмаганда халқ қўшиғи бўлган “Мўтти”ни куйлади. Сўнг ваъда қилган совғасини ошкор этиш вақти келганини айтди. “Қилпиллама” қўшиғи бошланиб, экран одатдагидек “эшик” вазифасини ўтаб, саҳнада Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз пайдо бўлди. “Бу ижодкор билан дуэт куйлашимни тахмин қилмаганингиз аниқ”, деган гапи исботи билан бўлди. “Вақт ўтган сайин миллий қўшиқлар куйлагинг келаркан!” дея Алишер Файзнинг курсдоши навбатдаги дуэтдош — хонанда Дилмурод Мусаевни таклиф қилди. “Нетай” дуэти ҳам муносиб қарши олинди.

“Қўллар тепага” қўшиғини миллий йўналишда куйлагани, катта экрандаги уч актриса ва саҳнадаги раққосу раққосаларнинг миллий ва замонавий рақслари ўзига хос бўлди.

Шаҳзоданинг “Қайнона”си янгича кўринишда

“Қайнона” қўшиғи бошланиши билан катта экранда қизиқчи Ҳалима Ибрагимова янгича қиёфада “қайнона”лик вазифасини ўтади. Шунингдек, саҳнада хонанда ва раққосалар билан жонли кўриниш ҳам намойиш этилди.

Ўйнатишни ҳам уддалади

“Тамманози” ва “Мой золотой” қўшиқлари куйланганида зал “портлади”. Шўх қўшиқларга раққосалар қатори завқ билан рақсга тушган Шаҳзода ўзидаги қувноқ кайфиятни мухлисларга ҳам етказа олди. Йиғилганларнинг хонанда билан қўшилиб ўйнагани сўзимиз исботи.

Уйғунлик...

Дастурда хонанда ва раққосаларнинг либослари, катта экранда намойиш этилган лавҳаларнинг бир-бири билан уйғунлик касб этгани эътирофга лойиқ. Бу жараёнда дизайнер Дилдора Қосимованинг меҳнатини таъкидламай илож йўқ. Шаҳзода дастур давомида олти хил  либосда чиққанига қарамай, узлуксиз кийим алмаштиргани барчани ҳайратга солди.

Одатда хонандалар сўз усталари ва шогирдларининг чиқишидан фойдаланиб, либосини ўзгартиради. “Қаловини топган” Шаҳзода эса қўшиқлар кетма-кетлиги орасидаги вақтни чўзмаган ҳолда жуда қисқа дақиқаларда кийим масаласини ҳал эта олди.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА тайёрлади.

Фотомухбир: Равшан ДАДАБОЕВ     

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+5° небольшой проливной дождь
Валюта курси
rightuz