41

«Романтик март» кекси

СУҒДИЁНА 06.03.2018, 12:18
2502
«Романтик март» кекси

Ширинликхўр хонимлар учун!

Зарур масаллиқлар: 200 гр. ун, 150 граммдан сариёғ ва шакар, 30 гр. мак, 3 дона тухум, 3 ош қошиқ сут, 1 чой қошиқдан хамирюмшатгич ва ванилинли шакар, 2 та лимон қириндиси; устига сепишга: 100 мл. лимон шарбати, 100 гр. шакар.

Тайёрланиши: 1. Сариёғни шакар ва ванилинли шакар билан бирга миксер ёрдамида кўпиртиринг.

2. Тухумни доналаб қўшиб кўпиртиришда давом этинг.

3. Лимон қириндисини сут билан алоҳида идишда аралаштириб, сариёғли масаллиққа қўшамиз.

4. Энди ун, хамирюмшатгич ва макни алоҳида аралаштириб соламиз.

5. Хамирни миксер ёрдамида яхшилаб аралаштиргач, 170 даражада қиздирилган газ печига 1 соатга қўйинг.

6. Лимон шарбатига шакарни солиб, оловга қўйинг. Аралаштириб турган ҳолда шакар эригунча қайнатинг.

7. Кекс устига лимонли аралашмадан қуйиб, майдаланган ёнғоқ мағзидан сепинг.

1 соату 25 дақиқа

7 кишилик

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+19° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz