Ташкент +21° Mon 23:01
Долзарб мавзулар Фото

“Москва – Бухоро” авиарейси фавқулодда қўндирилди

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар:
Добавлено: 12.03.2018, 11:35

11 март куни “Москва – Бухоро” йўналиши бўйича парвоз қилаётган самолёт маҳаллий вақт билан 17:33 да Самара шаҳридаги “Курумоч” аэропортига фавқулодда қўнган, дея хабар бермоқда Terra нашри.

Ҳаво кемаси бортидаги йўловчилардан бирининг тўсатдан тоби қочган. Куйбишев транспорт прокуратурасининг маълумотларига қараганда, ўзбекистонлик 35 ёшли фуқарода кўричак ёки перитонит касаллиги хуруж қилган ва касалхонага етказилган.

Соат 19:15 да самолёт парвозни белгиланган манзилга давом эттирган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии