Ташкент +21° Mon 23:01
Долзарб мавзулар Фото

​“SCORPION” — Бухорода!

Теглар:
Добавлено: 12.03.2018, 16:52

1 март куни Тошкент шаҳрида жойлашган ёшлар ижод саройида “SCORPION” фильмининг суратга олиш ишлари бошлангани ҳақида хабар берган эдик...

Айни кунларда фильм саҳналари Бухоро вилоятида суратга олинмоқда.



Эслатиб ўтамиз, “SCORPION”да бугунги куннинг долзарб муаммоси – халқаро жиноятчилик мавзусига ёшлар нигоҳи билан қаралади.

Фильмда кино соҳасига алоқадор бўлмаган бирорта мутахассис фаолият олиб бормаяпти. Юртимиз кинематографиясида етишмаётган мутахассислар хорижий мамлакатлардан таклиф этилди.

Шунингдек, картинанинг суратга олиш майдонида актёрлар овози “тоза” ҳолда ёзилмоқда, яъни бугунги фильмлардан фарқли ўлароқ у қайта овозлаштирилмайди. Бу эса актёрлардан ҳам ўз ишига ўта жиддий ёндашиш, қаҳрамонининг ҳар бир сўзини тамомила ёдлаш, ҳис қилишни талаб этмоқда.

Россиядан лойиҳа учун юртимизга махсус ташриф буюрган мутахассислар фильм кадрларини суратга олиш майдонининг ўзида хомаки монтаж қилиб боришяпти.

Фильм ижодий ва техник жамоасини — Ўзбекистон, Россия, АҚШ ва Германия мутахассислари ташкил этади.

Лойиҳанинг катта шов-шувга сабаб бўлган воқеаси сифатида унда туркиялик машҳур актёр Мурат Йилдирим (ўзбек томошабинларига “Осиё” сериалидаги Демир роли билан яхши таниш)нинг иштирокини қайд этиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 5 март куни Ёш киноижодкорлар кенгаши раиси ҳамда фильм продюсери Ойбек Абдушукуров Мурат билан Истамбул шаҳрида шартнома имзолади.

“SCORPION”да Мурат Йилдирим суратга тушадиган саҳналар Бухоро вилоятида суратга олинади. Унинг айнан қайси образда чиқиши ҳозирча сир тутилмоқда.

Мурат Йилдирим март ойининг охирги ўн кунлигида ўз ролини ижро этиш учун Ўзбекистонга келади.

Фильм бош қаҳрамонларидан бири (ака роли)ни Фарҳод Маҳмудов ижро этади. Иккинчи бош қаҳрамон (ука роли) ижрочиси ҳозирча сир тутилмоқда.

Шунингдек, фильмда элимиз суйган санъаткорлар Карим Мирходиев, Раъно Шодиева ҳам суратга тушишмоқда.

Фильм давомийлиги: 90 дақиқа

Продюсер:Ойбек Абдушукуров

Режиссёр: Мухлиса Азизова

Сценарий муаллифлари: Боб Андервуд (АҚШ), Рашид Маликов

Операторлар: Макс Тцуи (Германия), Жасур Шаметов

Рассом: Дониёр Абдураҳмонов

Картина директори: Сайёра Худайбердиева

Либослар бўйича рассом: Элсевар Исҳоқова

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии