Ташкент +23° Tue 19:27
Долзарб мавзулар Фото

Қорақалпоғистонда қалбаки пуллар ясашда гумон қилинаётган шахс ушланди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 13.03.2018, 13:55

Қорақалпоғистонда қалбаки пулларни ясашда гумон қилинаётган Қораузак туманида яшовчи фуқаро қўлга олинди. 12 февраль куни у Чимбой туманида 26 та 10 минг сўмлик қалбаки пул эвазига икки қоп ун сотиб олган.

Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар қилишича, қўлга олинган шахснинг ёнидан қалбаки бўлган 2826 дона 10000 сўмлик пул купюралар ва 29 дона 100 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Тергов-тезкор тадбирлари давомида гумонланувчи ушбу қалбаки пулларни Қозоғистон Республикасида яшовчи шахс билан биргаликда ясагани ва Ўзбекистон Республикасига ўтказиш мақсадида олиб кирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми «в» банди яъни, ўтказиш мақсадида қалбаки пул ва чет эл валютасини бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ясаш ёки уларни ўтказиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА

11.09.2018, 21:43
04.09.2018, 20:15