Ташкент +27° Sat 10:08
Долзарб мавзулар Фото

Хитойлик телебошловчи аёл “абадий ёшлиги” билан томошабинларни ҳайратлантирди (Видео)

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар: Видео
Добавлено: 13.03.2018, 14:35

Хитой телевидениясида об-ҳаво маълумотларини ўқийдиган телебошловчи аёл 22 йил мобайнида умуман ўзгармаганлиги билан томошабинлар ҳайратига сабаб бўлди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Хитой телевиденияси ходимлари 8 март муносабати билан 22 йил давомида ўқилган об-ҳаво маълумотлари кўрсатувини таҳлил қилишди. 22 йил мобайнида мазкур кўрсатувга Ян Дэн бошловчилик қилган.

Ян Дэн 1996 йилда, 22 ёшлигида телевидениега ишга кирган. Ҳозирда у 44 ёшга кирганига қарамай, телетомошабинлар унинг заррача ўзгармаганлигини таъкидлашди ва “кексаймас илоҳа” деган ном беришди.

Уларнинг баъзилари эса “Мазкур видеоролик бир кечада олинган”, деб ҳазил қилишди.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА

21.06.2018, 07:42
20.06.2018, 09:48