Ташкент +23° Tue 19:27
Долзарб мавзулар Фото

Тожикистон ИИВ жиноятлар ҳақида хабар бериш бўйича фуқаролар ўртасида танлов эълон қилди

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар:
Добавлено: 13.03.2018, 15:58

Тожикистон ички ишлар вазирлиги фуқаролар ўртасида жиноятлар ҳақида хабар бериш бўйича танлов эълон қилди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Танловда истаган одам қатнашиши мумкин. Иштирокчилардан жиноятлар, ҳуқуқбузарликлар ва бошқа ҳодисалар ҳақида хабарлар бериш талаб қилинади.

Хабарларни машҳур мессенжерлар орқали, шу билан бирга вазирликнинг электрон почтасига юбориш мумкин. “Маълумот берган одамнинг шахси сир тутилади”, деб ахборот берди Тожикистон ИИВ.

Танлов муддати чегараланмаган. Унинг натижалари ҳар олти ойда ўрганилиб, фаол иштирокчилар пул ва қимматбаҳо совғалар билан мукофотланади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА

11.09.2018, 21:43
04.09.2018, 20:15