Ташкент +2° Sun 13:48
Долзарб мавзулар Фото

Ўзбекистон фуқаролари Туркияда қонуний ишлашлари мумкин бўлади

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 13.03.2018, 15:58

Ўзбекистон Туркияга белгиланган тартибда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини юборишни бошлайди, деб хабар қилди Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.

2018 йилнинг 12 март куни Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва Туркиянинг «Тayga grup» компанияси ўртасида Ўзбекистон фуқароларини Туркия Республикасида иш билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида келишув имзоланди.

«Tayga grup» 2006 йилдан буён Туркиянинг Анталия, Истанбул, Измир, Муғла, Денгизли ва Ғозиантеп шаҳарларида меҳмонхона бизнеси соҳасида фаолият юритиб келади. Шунингдек, мазкур компания хорижликларга ишлаш учун рухсатнома ва вақтинча турар-жойни расмийлаштиришда кўмаклашиш ҳамда хориждан келган талабаларга малака ошириш билан боғлиқ масалаларда ёрдам кўрсатиш билан шуғулланади.

«Туркиядаги меҳмонхоналарда хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларига катта эҳтиёж бор. Компания билан ҳамкорлик қилувчи иш берувчилар рус ва инглиз тилларини биладиган ходимларни талаб қилишади. Сайёҳлик соҳаси мавсумий бўлганлиги учун ходимлар билан бир йилгача бўлган муддатга меҳнат шартномаси имзоланади», — деб таъкидлади турк компанияси вакили Маҳмуд Ёвуз Қалқон.

Туркия компанияси хизматчи, идиш ювувчи, аниматор, ресепшн, офицант, бармен, швейцар, ошхона ишчиси, ошпаз лавозимларига ходимларни олмоқда. Ўртача ойлик ойига 430 долларни ташкил қилади, иш кунлари — душанбадан жума кунигача. Яшаш, овқатланиш ва Ўзбекистондан бориш ҳаражатларини турк компанияси томонидан тўланади.

Туркияда ишламоқчи бўлганлар 2018 йил 14-17 март кунлари меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентликка мурожаат қилишлари мумкин.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии