Ташкент +21° Sat 19:23
Долзарб мавзулар Фото

АҚШ ҳукумати 4 йил илгари судда гувоҳни ўлдирмоқчи бўлган шахс акс этган видеони эълон қилди (Видео)

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар:
Добавлено: 13.03.2018, 16:29

АҚШ ҳукумати бундан 4 йил илгари Crips жиноий гуруҳи аъзоларидан бирининг гувоҳни шарикли ручка ёрдамида ўлдирмоқчи бўлгани акс этган видеони ижтимоий тармоқларга жойлаштирди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Кадрда товламачилиги учун суд қилинаётган Сиале Ангилау исмли эркак ёнидаги одамдан ручка сўраб, хотиржам равишда трибунада гапираётган гувоҳнинг олдига яқинлашиб, уни ўлдирмоқчи бўлгани акс этган.

Гувоҳ унинг ҳужумига чап берган. Шундан кейин федерал маршал ўқ узиб, Ангилаудан ручкани ташлашни талаб қилган. Мазкур видеонинг эълон қилинишига Ангилаунинг оила аъзолари ҳукумат вакиллари ўз мавқеларидан фойдаланиб, ўқ узганлиги ҳақидаги даъво сабаб бўлди.

Мазкур видео даъвогарларнинг даъвоси асоссиз эканлигини исботлайди. Агар Ангилау вақтида тўхтатиб қолинмаганда, гувоҳ жабрланиб, яна бир жиноят содир этилиши мумкин эди.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА

11.09.2018, 21:43
04.09.2018, 20:15