Ташкент +21° Tue 00:01
Долзарб мавзулар Фото

Биринчи марта чет давлатда Ўзбекистон йили ўтказилади

Бўлимлар: СИЁСАТ
Теглар:
Добавлено: 13.03.2018, 17:46

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 15 март куни Қозоғистонга амалий ташриф билан бориши хабар берилганди.

Остона шаҳрида Ўзбекистон президенти ташаббуси билан ташкил этилган Марказий Осиё мамлакатлари давлат раҳбарларининг илк маслаҳат учрашуви бўлади, деб маълум қилди президентнинг матбуот котиби Комил Алламжонов.

Шавкат Мирзиёев шундай учрашув ўтказиш таклифини илк бор 2017 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурган эди. Бу ташаббус ноябрь ойида Самарқандда ўтган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзусидаги халқаро конференцияда минтақанинг барча давлатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланган, Қозоғистон томони биринчи учрашувни Остонада ўтказишни таклиф қилганди.

Ташриф доирасида яна бир муҳим тадбир – Қозоғистонда Ўзбекистон йилининг расмий очилиш маросими бўлади. Президент Шавкат Мирзиёев ушбу маросимда нутқ сўзлайди.

Шу пайтгача чет давлатларда Ўзбекистон кунлари ўтказилган, лекин ҳали Ўзбекистон йили бўлмаган эди, деди К.Алламжонов. Бугун давлатимиз раҳбари “Буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш тўғрисида” қарор чиқарди. Бу икки қардош халқнинг бир-бирига ҳурмат-эътиборининг яна бир ифодаси бўлди.

Маълум қилинишича, ушбу йирик тадбирга тайёргарлик кўриш учун Остонага маданият ва санъат намояндалари, ҳунармандлар, журналистлар ҳамда бошқа соҳа вакилларидан иборат катта делегация етиб борган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии