Ташкент +21° Mon 23:01
Долзарб мавзулар Фото

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга боради

Бўлимлар: СИЁСАТ
Теглар:
Добавлено: 13.03.2018, 21:06

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 15 март куни амалий ташриф билан Остона шаҳрига боради, деб хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг кенг кўламли кун тартибига эга биринчи маслаҳат учрашувида иштирок этади. Ушбу учрашувни ўтказиш таклифи Президент Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 2017 йил сентябрь ойида ўтган 72-сессиясида илгари сурилган ҳамда Самарқанд шаҳрида бўлган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзусидаги халқаро конференцияда яхлит дастур даражасигача ривожлантирилган эди.

Ўзбекистоннинг ушбу ташаббуси минтақанинг барча мамлакатлари томонидан қўллаб-қувватланиб, Қозоғистон олий даражадаги биринчи учрашувни Остонада ўтказишни таклиф этганди.

Давлатимиз раҳбари шу куни Қозоғистонда Ўзбекистон йилининг расмий очилиш маросимида иштирок этади.

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашуви ҳам режалаштирилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии