41

Ундирилган буғдой ортиқча сантиметрдан ҳимоялайди

СУҒДИЁНА 26.03.2018, 16:04
4307
Ундирилган буғдой ортиқча сантиметрдан ҳимоялайди

Ортиқча вазндан халос бўлиш орзусида юрган хонимлар оқсил ва клетчатка қанчалар муҳим эканлигини яхши билишади. Шунинг учун айнан баҳорги озиш марафонини бошлашга аҳд қилганлар учун ундирилган буғдой олтинга тенг егуликдир.

Қолаверса, у ич келишини яхшилаб, қабзият ва қорин дам бўлишидан асрайди. Ундирилган буғдойни турли салатларга қўшиб, тановул қилиш тавсия этилади.

Агар буғдойни уйда ундиришга қарор қилган бўлсангиз, нишининг узунлиги 1 см.дан ошмаслигига эътибор қаратинг. Чунки дон ўзидаги бор фойдали элемантларни шу нишга бериб юбориши мумкин.

Ундирилган буғдойни гўштқиймалагичдан ўтказганингизда шарбати ажралади. Ана шу шарбат ошқозон хасталиклари, қандли диабет ҳамда соч тўкилишига даво ҳисобланади.

Гўзаллигимиз учун: ундирилган буғдой шарбатидан тоник сифатида фойдаланиш терини таранглаштириб, рангини тиниқлаштиради. Бежизга уни ёшлик ва гўзаллик эликсири деб аташмайди-да.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+21° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz