Ташкент +26° Tue 20:17
Долзарб мавзулар Фото

​"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК ва S7 Россияга янги парвозларни йўлга қўйди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 14.04.2018, 19:26

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси ва S7 Airlines авиакомпанияси Тошкент ва Намангандан Россиянинг Жанубий Сахалинск, Хабаровск, Владивосток шаҳарларига авиарейсларни йўлга қўйди.

МАК матбуот хизмати хабарига кўра, парвозлар код-шеринг келишуви доирасида амалга оширилади.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси ва S7 Airlines авиакомпанияси ўртасида имзоланган Код-Шер келишуви асосида МАК йўловчилари Тошкент ва Намангандан тўғридан-тўғри Россия Федерациясининг Узоқ Шарқида жойлашган — Жанубий-Сахалинск, Хабаровск, Владивосток каби шаҳарларига ва ортга парвоз қилишлари мумкин", — дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, қатновлар S7 Airlines авиакомпанияси билан ҳамкорликда Новосибирск шаҳри орқали амалга оширилади.

Тошкентдан Жанубий-Сахалинск, Хабаровск ва Владивосток шаҳарларига қатновлар душанба, пайшанба ва шанба кунлари, шунингдек, Наманган шаҳарларига ва ортга душанба кунлари бажарилади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА

11.09.2018, 21:43
04.09.2018, 20:15