41

Шаҳзода Матчонова «Марказий Осиёнинг энг яхши актрисаси» номинациясида ғолиблик учун курашади

ШОУ-БИЗНЕС 15.04.2018, 13:39
2620
Шаҳзода Матчонова «Марказий Осиёнинг энг яхши актрисаси» номинациясида ғолиблик учун курашади

Актриса Шаҳзода Матчонова «Ак Илбирс» қирғиз миллий мукофотининг «Марказий Осиёнинг энг яхши актрисаси» номинациясида ғолиблик учун курашади, деб хабар бермоқда Кунутун нашри.

Унга бу муваффақиятни Ёлқин Тўйчиевнинг «Маъсума» фильмидаги роли олиб келди.

Мазкур мукофот 2012 йилда таъсис этилган бўлиб, 2017 йилдан бошлаб Марказий Осиёдаги энг яхши актёр ва актрисалар ҳам тақдирланишни бошлади. Ўтган йили ҳамюртимиз Феруза Саидова Зулфиқор Мусоқовнинг «Ҳазонрезги» фильмидаги яратган образи учун Марказий Осиёнинг энг яхши актрисаси унвонига лойиқ деб топилган эди.

alt

2016 йилда эса Ёлқин Тўйчиевнинг «Сув парилари уйи» картинаси Марказий Осиёнинг энг яхши фильми номинациясида ғолибликни қўлга киритган.

alt

«Ак Илбирс»нинг бу йилги тақдирлаш маросими 27 апрель куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтади.

Комментарии