Ташкент +12° Sat 12:47
Долзарб мавзулар Фото

Шавкат Мирзиёев: Биронта ҳудудда ўқитувчи, шифокор ёки талабалар ободонлаштиришга жалб этилса, жазо жуда қаттиқ бўлади (видео)

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 15.04.2018, 15:29

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 апрель куни Сирдарё вилояти Сайҳунобод туманида вилоят фаоллари иштирокида ўтказилган видеоселектор йиғилишида президент учун ҳозирланаётган кўзбўямачиликлар ва кўча супуришга мажбур бўлаётган ўқитувчилар ҳақида гапириб ўтди.

"Мен вилоятларга сафар олдидан 2-3 кун олдин қайсидир вилоятга боришим ҳақида эълон қилинади. Бирон бир вилоятга кўринмас одамдек келиб-кета олмайман. Мен шароити оғир туманларни танлашга ҳаракат қиламан. Мана Самарқандда бир ўқитувчи вафот этди. Президент ташрифигача 3 кун олдин рўй берган бу, лекин менинг юрагимда бу мен туфайли бўлгандек қолди.

Ҳаммамиз келишиб олайлик. Барча раҳбарларни огоҳлантирмоқчиман. Агар бундан буён биронта ҳудудда ташриф олдидан ўқитувчи, шифокор ёки талабалар ободонлаштиришга жалб этилса, жазо жуда қаттиқ бўлади. Ишдан олиш билан бирга ўша раҳбар қонун олдида жавобгар бўлади", — деди Президент.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии