Ташкент +26° Tue 20:17
Долзарб мавзулар Фото

“Какку уяси узра парвоз” фильмининг режиссёри вафот этди (Фото ва видео)

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар: Видео
Добавлено: 16.04.2018, 08:57

Келиб чиқиши чехиялик бўлган Америка режиссёри Милош Форман 87 ёшида вафот этди, дея хабар бермоқда Кinopoisk.ru нашри.

Милош Форман 1932 йили 18 февралда Чехославакиянинг Часлава шаҳрида таваллуд топган.

Иккинчи жаҳон уруши пайтида бўлажак режиссёрнинг отаси тақиқланган адабиётларни тарқатгани учун нацистлар томонидан ҳибсга олинган, онаси эса Освенцимда ҳалок бўлган.

1960 йили Форман ўзининг илк фильми “Латерна магика 2” ҳужжатли фильми билан кинооламига кириб келади. 1963 йили режиссёр “Қора Пётр” трагикомедияси орқали жаҳонга машҳурликка эришади.

Милош АҚШга кўчиб ўтгач, ёзувчи Кен Кизи асари асосида “Какку уяси узра парвоз” фильмини суратга олади. Фильм бешта йўналиш бўйича “Оскар” мукофотига сазовор бўлади.

1985 йили эса режиссёр яна бир дурдона фильм – “Амадей”ни киноихлосмандларга тақдим этади. Бу сафар ҳам режиссёрнинг фильми умумий равишда бешта “Оскар”га муносиб кўрилади.

Сўнгги йилларда Милош Форман “Гойи арвоҳи”, “Ойдаги одам”, “Сахийлик ила тўланган сайр” каби фильмларни суратга олади.

Режиссёрнинг рафиқаси айтишича, Милош сўнгги пайтларда касаллик билан курашиб келган ва жума куни ҳаётдан кўз юмган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА

11.09.2018, 21:43
04.09.2018, 20:15