Ташкент +31° Thu 21:47
Долзарб мавзулар Фото

Бухорода 27 ёшли йигит отасини дазмол билан уриб ўлдирди

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 16.04.2018, 10:28

Бухоро вилоятининг Вобкент туманида оилавий жанжал натижасида27 ёшли йигит отасини дазмол билан уриб ўлдирди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Маълум бўлишича, 9 апрель куни соат 23.45ларда, “Работоҳун” МФЙ Бинокор кўчаси 6-уйда яшовчи, 1991 й.т. Баҳриддин Назаров уйида ўзаро жанжал оқибатида бирга яшовчи отаси, 1964 й.т. Фаҳриддин Назаровнинг бошига дазмол билан уриб жароҳат етказган.

Натижада Фаҳриддин Назаров касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Баҳриддин Назаров қўлга олинган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии