Ташкент +15° Sat 14:47
Долзарб мавзулар Фото

Бугундан Россияда Telegram Интернет хизмати ишлашни тўхтатиши мумкин

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар:
Добавлено: 16.04.2018, 11:36

16 апрелдан бошлаб Россияда Telegram Интернет хизмати ишлашни тўхтатиши мумкин. Операторлар Роскомнадзордан буйруқни олишлари билан 24 соат ичида мессенжерга киришни чеклашлари лозим бўлади.

13-апрель куни Роскомнадзорнинг талабига биноан Москванинг Таганск суди блокировка қилиш тўғрисидаги қарорни қабул қилганди. Telegramнинг Федерал хавфсизлик хизматига хабарлар паролини ечиш калитларини беришни рад этгани бунга сабаб бўлган.

"Россия 24" телеканали хабарида қайд этилишича, мессенжер муаллифлари бу талабни бажариш техник жиҳатдан мумкин эмас, деб маълум қилишган. Чунки калитлар фойдаланувчиларнинг қурилмаларида сақланади. Уларнинг сони эса Россияда 10 миллионга етиб қолган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии