Ташкент +13° Wed 01:23
Долзарб мавзулар Фото

Мэй депутатлар олдида жавоб беради

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар:
Добавлено: 16.04.2018, 12:21

Бугун Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Бирлашган Қироллик парламентида Америка Қўшма Штатлари ва Франциянинг Суриядаги ҳарбий ҳаракатларга қўшилиш сабабларини гапириб беради.

У Суриянинг Дума шаҳрида 7 апрелm куни кимёвий қурол қўлланилганига шубҳа йўқлигини ва айни шу холат мамлакат ҳудудига ҳужумнинг бош сабаби эканини таъкидлаб келмоқда. ТАССга келиб тушган маълумотда қайд этилишича, Мэй Халқаро ҳамжамият Лондонга бу борада эътироз билдирмаётганига эътибор қаратади. "Биз буни тўғри деб билганимиз учун қилдик, биз ёлғиз эмасмиз ва халқаро миқёсда қўллаб-қувватловимиз бор", дейди Мэй.

Эслатиб ўтамиз, 14 апрелга ўтар кечаси АҚШ, Буюк Британия ва Франция Сурия бўйлаб ракета зарбаларини берди. Бу ҳаракатларни Суриянинг Дума шаҳрида 7 апрель куни амалга оширилгани тахмин этилган кимёвий ҳужумга жавоб деб хисоблашмоқда. Сурия ҳукумати эса кимёвий ҳужумни инкор этди ва Ғарб мамлакатлари зарбаларини чегаралар дахлсизлигига тажовуз деб атамоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА