Ташкент +26° Tue 20:17
Долзарб мавзулар Фото

Абдулазиз Комилов ЕХҲТнинг кам сонли миллатлар ишлари бўйича Олий комиссарини қабул қилди

Бўлимлар: СИЁСАТ
Теглар:
Добавлено: 16.04.2018, 16:10

Бугун, 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг кам сонли миллатлар ишлари бўйича Олий комиссари Ламберто Занерни қабул қилди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Суҳбат бошида Л.Занер Фарғона ва Наманган вилоятларига ташрифи, хусусан маҳаллий ҳокимият вакиллари билан музокаралар, шунингдек, қирғиз, рус, тожик ва бошқа маданият марказларидаги учрашувлари тўғрисида сўзлаб берди.

Ташқи ишлар вазирлигидаги учрашув давомида ЕХҲТ вакили мамлакатимизда олиб борилаётган барча соҳалардаги ўзгаришлар, Ўзбекистон Ҳукуматининг минтақа давлатлари билан ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон миллатлараро бирдамлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, турли миллат ва элатлар вакиллари ўртасида дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратади.

Ташриф дастурига кўра, ЕХҲТ Олий комиссари Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, маданият марказлари ва бошқа идораларда учрашув ва музокаралар ўтказади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА

11.09.2018, 21:43
04.09.2018, 20:15