Ташкент +12° Sat 12:47
Долзарб мавзулар Фото

Наманганда ошхона ишчиси бошқарувчини пичоқ билан уриб, жароҳат етказди

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 16.04.2018, 16:17

Наманган шаҳрида жанжал натижасида ишчи ўз хамкасбини пичоқлаган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Маълум бўлишича, 12 апрель куни соат 00.10ларда, “Мустақилликнинг 10 йилиги” МФЙ Бунёдкор кўчаси 153-уйда яшовчи, Ҳ.Дўстлиги маҳалласида жойлашган “Фаворит” номли ошхона ишчиси, 1989 й.т. Ж.Акромов иш жойида ўзаро жанжал оқибатида шу ошхона иш бошқарувчиси, 1979 й.т. Р.Халиловнинг қорин қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Натижада Р.Халилов касалхонага ётқизилган. Ж.Акромов қўлга олинган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии