Ташкент +4° Wed 17:24
Долзарб мавзулар Фото

Равшан Эрматов рекорд ўрнатди

Бўлимлар: СПОРТ
Теглар:
Добавлено: 06.07.2014, 11:38

ФИФА ҳаками Равшан Эрматов кеча жаҳон чемпионати чорак финалида Голландия ҳамда Коста-Рика терма жамоалари ўртасида кечган учрашувни бошқарди.

Шу тариқа ўзбекистонлик ҳакам жаҳон чемпионатларининг мутлақ рекордини ўрнатишга муваффақ бўлди, дея ёзади uff.uz сайти.

Ушбу учрашув Равшан Эрматов учун жаҳон чемпионатларидаги 9-ўйин бўлди. У тўрт йил муқаддам ЖАРда кечган мундиалнинг 5 та учрашувини бошқариб борган. Бу йилги мусобақада бошқарган ўйинлари сони эса тўрттага кетди.

Эслатиб ўтамиз, шу вақтга қадар жаҳон чемпионатларида ҳеч бир ҳакам 8 тадан кўп ўйин бошқармаган.  Жоэлю Кинью (Франция, ЖЧ-1994), Бенито Арчундии (Мексика, ЖЧ-2010) ва Хорхе Ларрионде (Уругвай, ЖЧ-2010) шундай натижага эришган эди.

Равшан Эрматов айни вақтда 9 та ўйин билан бу борада рекорд натижага эришиб турибди. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозим, 36 ёшли ҳакам Бразилиядаги мусобақада яна ўйинларга тайинланиши кутилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии