Ташкент +23° Mon 15:09
Долзарб мавзулар Фото

Мирзачўлда одам уриб, қочиб кетган хайдовчи ушланди

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 14.05.2018, 15:02

Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида 2018 йил 10 май куни номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани М-39 “Тошкент-Термиз” йўлининг 954-км.да ҳайдаб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Мирзачўл туманида яшовчи, Х.Я.ни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, Х.Я. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Сурхондарё вилояти Денов туманида яшовчи, К.Н. ўзининг “Нексия” русумли автомашинасида содир этганлиги аниқланиб ушланган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА