Ташкент +23° Mon 15:09
Долзарб мавзулар Фото

АҚШнинг Тинчлик институти билан ҳамкорлик йўлга қўйилади

Бўлимлар: СИЁСАТ
Теглар:
Добавлено: 16.05.2018, 10:00

Вашингтон шаҳри (АҚШ)да Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетовнинг АҚШнинг Тинчлик институти вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

АҚШнинг Тинчлик институти низоларни бартараф қилиш ва ҳал қилиш, тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган фаолиятни амалга оширувчи мустақил миллий ташкилотдир.

Институтнинг фаолияти ўткир халқаро низоларни бартараф этиш ва тартибга солиш, низодан кейинги вазиятни барқарорлаштириш, маблағларни кўпайтириш, шунингдек, бутун дунёда низоларни бартараф этишга қодир бошқарув ва интеллектуал солоҳиятни ривожлантиришга қаратилган.

Адлия вазирлигидан маълум қилишларича, учрашув чоғида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотлар билан бир қаторда Адлия вазирлиги фаолияти ҳақида ҳам кенг маълумот берилди.

Шунингдек, ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва нодавлат нотижорат ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш, шунингдек вазирликнинг фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдаги роли, кутилаётган ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Мулоқот якунида томонларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди, билдирилган фикр ва таклифлар асосида истиқболдаги ҳамкорликнинг асосий йўналишлари белгилаб олинди. #UZBUSA2018

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА