Ташкент +15° Sat 14:47
Долзарб мавзулар Фото

Жозеф А.Прессел: Ўзбекистонда ислоҳотлар даврида ҳам ўзгармайдиган муҳим тушунчалар сақланиб қолган

Бўлимлар: СИЁСАТ
Теглар:
Добавлено: 16.05.2018, 14:29

Ўзбекистон республикаси Президентининг АҚШга қиладиган расмий ташрифи олдидан «Uzbekistan Today» мухбири АҚШнинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Жозеф А.Прессел билан учрашиб, Ўзбекистондаги ислоҳотлар, шу билан бирга Ўзбекистон-Америка истиқболли ҳамкорлиги юзасидан суҳбатлашди.

–Ўзбекистондан кетганимга 20 йил бўлганига қарамай, мени унутмай суҳбатга чорлаганингиз, мен ва мамлакатим учун катта шарафдир. Жаноб Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари президентлари ичидан биринчи бўлиб, давлатимизга ташриф буюрмоқда. Бунинг ўзи Ўзбекистонда рўй бераётган ўзгаришлар учун қандай саъй-ҳаракатлар амалга оширилаётганининг ёрқин далилидир.

Илгари Ўзбекистон собиқ Шўро давлатлари қаторида эканлигида ютуқлар билан бирга бир қанча камчиликлар ҳам мавжуд эди. Ўзбекистон Марказий Осиёнинг маркази, Тошкент эса унинг пойтахти эди. Тўғрисини айтганда, америкаликлар ҳеч қачон Марказий Осиё давлатлари билан муносабатлар ўрнатишга ҳаракат қилмаган. Аммо ҳозир замонлар ўзгарди, янги кадрлар етишиб чиқди, ўзгаришлар қилиш вақти етди. Ўзбекистон бутун дунёни ўзига жалб этган мамлакатга айланмоқда.

Мамлакатингизнинг гуллаб яшнаши бу босқичма-босқич амалга ошириладиган жараёндир, бу ерда ислоҳотларнинг ҳам ўрни катта. Ўзбекистонга сафар қилганимда, ҳар сафар янгидан-янги бинолар барпо этилганлигининг, тиббий ёрдам кўрсатиш такомиллашганлигининг гувоҳи бўламан. Бироқ шундай нарсалар ҳам борки, у ислоҳотлар вақтида ҳам ўз аҳамиятини йўқотмайди, ўзгаришсиз қолади. Бу катталарга бўлган ҳурмат, оиланинг муҳимлиги, маҳалланинг одамлар ҳаётида тутган ўрнидир. Минг афсуслар бўлсинким, бундай тушунчалар америкаликлар учун ёт тушунчалардир.

Мен Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва унинг жамоаси амалга оширган ишлар натижасини кўриб турибман. Бу машаққатли меҳнат иқтисодий соҳада яққол кўзга ташланмоқда. Мамлакатда визасиз тартибнинг жорий этилиши, конвертация киритилиши, халқаро инвестлойиҳаларнинг амалга оширилаётганлиги одамда катта таассурот уйғотади.#UZBUSA2018

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии