Ташкент +15° Sat 13:47
Долзарб мавзулар Фото

Индонезиялик қизалоқлар улкан бўғма илоннинг устига миниб олишди (Видео)

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар: Видео
Добавлено: 16.05.2018, 17:35

Улкан ва қўрқинчли бўғма илонлар ҳар қандай одамнинг ўтакасини ёриши мумкин, бироқ бундай қўрқув индонезиялик қизалоқларга хос эмас.

Икки қизалоқ сайр қилиш учун юриб кетаётган бўғма илоннинг устига миниб олган. Бу хавфли ўйинни номаълум шахс видеога олиб, Фейсбук ижтимоий тармоғига жойлаштирди. Мазкур видеони бир неча кун мобайнида 7 миллиондан ортиқ одам томоша қилди.

Аксарият фойдаланувчилар қизалоқларнинг бундай хавфли ўйинларни ўйнашига йўл қўйиб берган ота-онасини қоралашди.

Мазкур турдаги тўрсимон бўғма илонлар дунёдаги энг улкан илонлар ҳисобланиб, уларнинг узунлиги 7 метрга етади, баъзан бундан ҳам ошиши мумкин. Улар асосан туёқли жониворларни, маймунларни ва кемирувчиларни истеъмол қилади.

Баъзан уларнинг катта одамларни ҳам ютиб юборганлиги ҳақида хабарлар келиб тушади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии