Ташкент +12° Sat 12:47
Долзарб мавзулар Фото

Иновацион Ривожланиш вазирлигида Туркия Республикаси Элчиси билан учрашув ўтказилди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 16.05.2018, 17:43

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Туркия Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ахмет Башар Шен билан учрашди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Музокаралар давомида, Ўзбекистон Республикаси инновацион ва илмий-техник ривожланиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи орган бўлган Вазирликнинг фаолияти ва асосий вазифалари ҳақида маълумот берилди.

Қайд этилганидек, Инновацион ривожланиш вазирлиги жаҳоннинг етакчи давлатлари, жумладан, Туркия билан ҳамкорликни фаоллаштириш, инновацион ривожланиш йўналишдаги давлат дастурларини амалга оширишда турк тажрибасини жалб қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда.

Музокаралар давомида рақамли технологиялар, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳалардаги инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқишда инвестицияларни жалб қилиш, инновацион жараёнларни ривожлантиришга қаратилган қўшма ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, шунингдек, биргаликда технопарклар, жумладан, болалар учун технопарклар яратиш имконияти кўриб чиқилди.

Шу билан бир қаторда етакчи турк ишлаб чиқарувчиларини жалб этган ҳолда инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни яратиш ва тижоратлаштириш билан шуғулланадиган замонавий илмий-тадқиқот мажмуалари, бизнес-инкубаторлар, стартап-инкубаторларни ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.

Учрашув якунига кўра, томонлар ўзаро манфаатли бўлган соҳаларда, жумладан, иновацион ғояларни ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш бўйича ҳамкорликни янада чуқурлаштириш бўйича тизимли фаолият олиб боришга келишиб олишди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии