Ташкент +15° Sat 13:47
Долзарб мавзулар Фото

Босния-Герцеговиняда муҳожирлар сони ортиб бормоқда

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар:
Добавлено: 16.05.2018, 18:02

Босния-Герцеговиня ҳукумати мамлакатда муҳожирлар сони ортиб бораётганидан хавотирда эканлигини маълум қилди, деб хабар берди РИА новости нашри.

Босния-Герцеговинянинг бир қатор шаҳарларида ва айниқса пойтахт Сараевода қочоқлар сони кундан-кунга ортиб бормоқда.Ўтган йили муҳожирлар сони 1500 кишини ташкил этган бўлса, ҳозирга келиб, уларнинг сони 4000 нафардан ошиб кетди.Одамлар кўчаларда кун кечиришмоқда. Айримлар эса боғларга жойлашиб олишган.

Бу эса мамлакат ҳукуматини ташвишга солмоқда. Уларнинг асосий қисми Сурия, Ироқ, Жазоир ва Афғонистон фуқароларидир. Хозирда Халқаро миграция ташкилоти одамларни озиқ-овқат билан таъминлаш ва турар жой масаласини ҳал қилишга уринмоқда.

Агар яшаш учун жой масаласи ҳал этилса, муҳожирлар виза олиш имкониятига эга бўлади. Бироқ бу осон иш эмас. Ҳукумат мамлакатга ноқонуний йўллар билан кириб келаётган муҳожирлар маҳаллий аҳолига хавф туғдириши мумкин, деб ҳисобламоқда.

Босния-Герцеговиняда муҳожирлар оқимининг кескин ортишига яна бир сабаб, Германия, Франция, Хорватия чегараларидан ўтиш қийинлашиб бораётганидир. Босния-Герцеговиня эса Европага олиб борувчи янги йўналишга айланиб бормоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии