Ташкент +23° Mon 15:09
Долзарб мавзулар Фото

Ражаб Тойиб Эрдўғон расмий ташриф билан Буюк Британияга борди

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар:
Добавлено: 16.05.2018, 18:21

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон расмий ташриф билан Буюк Британияга борди, деб хабар берди РИА новости нашри.

Туркия раҳбари пойтахт Лондонга етиб келгач, Букингем саройида қиролича Елизавета билан учрашди. Уч кунлик ташрифи давомида Ражаб Тойиб Эрдўғон ваАнглия Бош вазириТереза Мей ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Йиғилишда инсон ҳуқуқлари, терроризмга қарши кураш, миграция ҳамда минтақавий тинчликни барқарорлаштириш каби масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, икки томонлама савдо алоқаларини йўлга қўйиш тўғрисида хам сўз борди.

Учрашув Англия ва Туркия учун "яқин муносабатлар"ниўрнатиш ҳамда мудофаа соҳасида "умумий манфаат " мавзусида муҳокамалар олиб бориш учун ташкил этилди. Бош вазир Тереза Мей ва Туркия раҳбари Ғазодаги вазият хусусида ҳам тўхталиб, зўравонликлар туфайли одамлар қурбон бўлаётганини таъкидлашди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА