42

Озодбек Назарбеков, Улуғбек Раҳматуллаев, Шахзода ва Лолани бирлаштирган лойиҳа — ҚЎЛИНГДА ИМКОН!

ШОУ-БИЗНЕС 21.05.2018, 09:33
Теги: Фото, Лола Йўлдошева, Шаҳзода, Улуғбек Раҳматуллаев, Озодбек Назарбеков
7502
Озодбек Назарбеков, Улуғбек Раҳматуллаев, Шахзода ва Лолани бирлаштирган лойиҳа — ҚЎЛИНГДА ИМКОН!

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан 1-июнь – халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Қўлингда имкон” номли ижтимоий лойиҳага қўл урилди.

Таронани Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев, хонандалар Шаҳзода, Лола, Шахриёр, шунингдек, “Булбулча” болалар ансамбли ижро қилган. “Қўлингда имкон” қўшиғининг матн муаллифи Шоира Ғиёсова. Бастакор “Эътироф” мукофоти совриндори Шуҳрат Зокиров.

“Келажакдаги мувафаққият, омад, ўзини англаш болаликдан шаклланади. Фарзандларимизнинг бугунги танлови уларнинг ва мамлакатимизнинг келажаги билан боғлиқ. Бу йўлда уларга ёрдам бериш бизнинг умумий вазифамиздир.” – дейди Мактабгача таълим вазирлиги вакили Шаҳноза Мирзиёева.

Озодбек Назарбеков: — Ватанимизнинг фаровонлиги болаларни эрта ёшдан тўғри тарбиялашга боғлиқ.

Клипда 300 дан ортиқ киши иштирок этди. Жумладан, “Томоша”, “Monster Kids”, “Алладин” болалар гуруҳи, “Пахтакор” болалар футбол жамоаси, боғча ва мактаб болалари, бокс бўйича чемпионлар Шахрам Ғиёсов, Хасанбой Дўстматов, “Global Soccer Awards”нинг “Дунёнинг энг яхши ҳаками” номинацияси ғолиби Равшан Эрматов, таниқли футболчи Сардор Рашидов, Ўзбекистоннинг машхур “Бунёдкор” клуби ва юртимизнинг таниқли қўшиқчилари, актёр ва актрисалари қатнашишди.

Клипнинг Сценарий муаллифи ва режиссёр Лола Юлдашева, тасвирчи Рустам Муродов, иккинчи режиссёр Санжар Маткаримов, рассом Бахриддин Шамсутдинов, либослар бўйича рассом Ҳилола Шер.

Лола Йўлдашева: — Мен мактабгача таълим вазирлигининг бу лойиҳа ҳақида менга айтишганда, мамнуният билан қабул қилдим ва қўллаб-қувватладим. Умид қиламизки, бу болаларга ёрқин ва ёқимли совға бўла олади.




Комментарии

Хорижий ижодкорлар ўзбек ёшларига маҳорат-сабоғини ўтишди

10.10.2019, 16:32

“Ёзувчи/рассом/маданият ходими резиденцияда” дастури иштирокчилари Ёшлар пресс клубида ижодкор ёшлар билан учрашишди.Ўзбек ва хориж ижодкорлари ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган ушбу резиденция дастурининг дунёнинг турли...
Сурхондарёда уч эгизак дунёга келди

07.10.2019, 18:03

Куни кеча Термиз шаҳар Саҳоват маҳалласидаги Ҳайдаровлар хонадонида уч нафар эгизак фарзандлар дунёга келди. Шаҳар тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлимида кўзи ёриган сурхондарёлик Ирода Хўжамова икки...
Мактабгача таълим вазирлиги мобил ва модулли МТТларни тақдим этди (Фото)

04.10.2019, 15:49

2019 йил 4 октябр куни мобил ва модулли мактабгача таълим муассасаларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Улар оддий МТТларни қуриш имконсиз бўлган чекка қишлоқ жойлари, тоғли ҳудудлар...
Раққосаларимиз Кореядаги Ниқоб рақс фестивалида иштирок этишмоқда (фото)

03.10.2019, 17:44

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири ўринбосари бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 27-сентябрдан 6-октябрга қадар Корея Республикасининг Андон шаҳрида ўтказилаётган халқаро Ниқоб рақс фестивалида иштирок этмоқда.
Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+13° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz