41

​Саид Аҳмад ҳақидаги фильм учун актёрлар танланмоқда (фото)

ШОУ-БИЗНЕС 21.05.2018, 13:51
3096
​Саид Аҳмад ҳақидаги фильм учун актёрлар танланмоқда (фото)

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги буюртмаси билан таниқли ёзувчилар ва замондошларимиз ҳаёти ва фаолиятига бағишланган “Саид ва Саида” номли бадиий фильми ишланмоқда.

"Cinema-servis" МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган ушбу бадиий фильм стсенарий муаллифи – Нодира Ҳусанхўжаева, постановкачи режиссёр – Нозим Аббосов.

Фильмда ёзувчи Саид Аҳмаднинг туҳмат билан қамалиши, қатағон қилиниши ҳамда рафиқаси Саида Зуннунованинг садоқати билан боғлиқ воқеалар, уларнинг ўзаро ёзишмалари, ҳаётий воқеалар акс эттирилади.

Ҳозирда ижодий гуруҳ суратга олишга тайёргарлик ишларини олиб бориш билан бирга, фильмдаги бош ролларни ижро этадиган актёрлар учун кино-синовлар ўтказмоқда.

Фильмнинг тасвирга олиш ишлари 2018 йилнинг июнь ойида бошланади.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+11° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz