Му5
48

Қаддингизни тик тутинг, юзингизга ажин тушмайди!

СУҒДИЁНА 28.05.2018, 12:37
2819
Қаддингизни тик тутинг, юзингизга ажин тушмайди!

Энг қиммат ва сифатли парваришлаш воситаларию косметологик муолажалар ҳам иш бермайди, агарки сиз қуйидаги одатларни бажаришда давом этсангиз!

Қандай ухлайсиз?

Қорин билан ётиш ёки ёнбошлаганда юзни ёстиққа тегиб туриши мимик ажинларни бир яйратадики, асти сўраманг. Шу алфозда ором олишни канда қилмасангиз, 35 ёшдан сўнг ажинлар чуқурлашади.

Қаҳва ичаяпсизми? Шу иссиқда-я?

Дунёга машҳур модель Синди Кроуфорднинг чиройли қомат сири, кун давомида икки-икки ярим литргача суюқлик ичиш! Аммо бу қаҳва ё газланган ичимлик дегани эмас! Борди-ю кофеин миқдори юқори бўлган ичимликлардан воз кеча олмасангиз, кексайиш аломатлари узоқ куттирмаслигини билиб қўйинг. Энг маъқули кўк чой!

Яна пилингми?

35 ёшдан сўнг пилинг воситалари жуда майда таркибли бўлиши керак, негаки бу пайтда юз терисининг жароҳатланиш хавфи юқори бўлади. Тез-тез скраб, гоммаж, кўпирувчи геллардан фойдаланиш зарар! Зарурият туғилганида бир ойда бир марта, ёки мавсумга мослаб ўтказинг.

Эгилманг!

Бу ҳақида жуда кўп гапирсак-да, умуртқани тик тутиш қоидасига амал қиладиганлар озчиликни ташкил қилади. Қорин мушакларининг сустлиги, елка ва бел оғриқлари айнан қаддингизни тик тутолмаслигингиз натижаси. Буёғига нима қилишни билдингиз-а?..

Сочингизни таранг!

Фақат эрталаб, сочни турмаклаётганда эмас, уйқуга ётишдан олдин ҳам бир – икки маротаба сочни тараш лозим. Бу қон айланишини яхшилайди. Мабодо, тароқ билан келишмайдиганлардан бўлсангиз, соч тўкилиши бошланса аттанг қилиб юрманг.

Пойабзалингиз сиқмаяптими?

Гап шундаки, тор бичимли, оёққа ёпишиб турадиган пойабзаллар қон айланишининг бузилиши ҳамда тухумдонлар фаолиятига ножўя таъсир кўрсатиши мумкин. Айниқса, репродуктив ёшдаги аёллар учун бундай оёқ кийимлардан фойдаланиш тавсия этилмайди.

Шарҳлар