Долзарб мавзулар Фото

Қуръон мусобақаси иштирокчилари Умра сафарига йўл олдилар

Бўлимлар: ЖАМИЯТ, ҲИДОЯТ САРИ
Теглар:
Добавлено: 06.06.2018, 17:03

Бугун, 6 июнь куни Ўзбекистон «Қуръон мусобақаси-2018»да ғолиб бўлган қорилар ва уларнинг яқинлари Тошкент – Жидда авиарейси орқали Умра сафарига йўл олдилар.

"Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018" ғолибларига мукофот тарзида берилган бу Умра сафарида қориларнинг ота-оналари ва яқин оила аъзолари ҳам бор, деб хабар қилмоқда Azon.uz.

Маълум бўлишича, Қуръон мусобақаси мукофоти асосида 30 киши муборак сафарга отланган. Уларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходими Мақсуд Каримов ва Тошкент Ислом институти ТТЖ мудири Абдулҳаким Олимов кузатиб қўйган. Ҳамюртларимиз 16 июнь куни Ўзбекистонга қайтишади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда биринчи маротаба кенг миқёсда ўтказилган Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018 ҳифз йўналишидан биринчи ўринларга 3 кишилик Умра йўлланмаси, тиловат йўналишидан биринчи ўринларга икки кишилик Умра йўлланмаси берилган эди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии