Ташкент +21° Tue 21:32
Долзарб мавзулар Фото

Портлаш оқибатида Афғонистонда 13 киши ҳалок бўлди

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар:
Добавлено: 13.06.2018, 08:02

Афғонистон пойтахти Қобулда портлаш содир этилди, деб хабар қилди Ren.tv нашри.

Воқеа оқибатида 13 нафар инсон ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

Портлаш худкуш террорчи томонидан амалга оширилган. Маълумотларга кўра, у Қобулнинг Доруломон туманида шаҳарларни тиклаш ва мамлакатни ривожлантириш вазирлиги биноси яқинида ўзини портлатган. Ҳодиса туфайли 13 киши қурбон бўлган, яна 30 нафар инсон турли даражада тан жароҳати олган. Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш вақтида вазирлик ходимлари бинодан чиқаётган эди.

Террорчи бинонинг кириш қисмига келган ва портловчи қурилмани ҳаракатга келтирган. Ушбу хунрезлик учун жавобгарликни Исломий Давлат террорчилик гуруҳи ўз зимасига олган. Хужум октябрь ойида бўлиб ўтадиган сайловлар олдидан мамлакатда хавфсизликни кучайтиришга бўлган гуруҳнинг муносабати сифатида уюштирилгани хабар қилинмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии