Ташкент +5° Sat 01:15
Долзарб мавзулар Фото

1000 доллар талаб қилган сохта ички ишлар ходими қўлга олинди

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 13.06.2018, 11:37

Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизматининг берган маълумотига кўра, Андижон туманида яшовчи фуқаро Ў.Х.га ўзини Андижон шаҳар ИИБда ишловчи “Элдор” деб таништирган шахс қўнғироқ қилади. У ўзининг турмуш ўртоғига СМС ёзиб, у билан ишқий муносабатда бўлиб келаётганлиги юзасидан фуқаро Ў.Х. устидан ички ишлар идорасига ариза қилганлигини ва унга нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштираётганлигини айтиб қўрқитади.

Келгусида мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан чора кўрмаслик ва уни оила аъзоларини олдида шарманда қилмаслик эвазига, “Элдор” фуқаро Ў.Х.дан дастлаб 1.000 АҚШ доллари талаб қилади. Ў.Х. бунча миқдорда пули йўқлигини айтади. Шундан сўнг қўнғироқ қилган шахс ушбу ишларни ижобий ҳал қилиш эвазига, Ў.Х.дан 400 АҚШ доллари миқдорида пул беришини, агар талаб қилинган пулни бермаса Ў.Х.ни жиноий жавобгарликка тортиб юборишини билдиради.

Олинган тезкор маълумотга асосан, жорий йилнинг 8 июнь куни Андижон вилояти ИИБ Ўз хавфсизлиги бўлими ҳамда Жиноят қидирув бошқармасининг масъул ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. “Элдор” фуқаро Ў.Х.дан 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулни олаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган суриштирув ишлари давомида, ўзини Андижон шаҳар ИИБда ишловчи “Элдор” деб таништирган шахс, аслида фуқаро И.М эканлиги, ички ишлар идоралари тизимида эса умуман фаолият юритмаслиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии