Ташкент +4° Sat 00:15
Долзарб мавзулар Фото

Лондонда аёллар парламент сайловларига қатнашиш ҳуқуқини олганига 100 йил бўлди

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар:
Добавлено: 13.06.2018, 13:31

Лондонда аёлларнинг парламент сайловларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритганига 100 йил тўлиши муносабати билан тантаналар бўлиб ўтди. Маълумки, инсоният тамаддунида аёл-эркак муносабатлари турлича баҳоланган. Тарих аёлларнинг барча ҳуқуқларидан маҳрум қилинганини, хўрланганини ва сотилган ва сотиб олинганини билади.

Тараққиёт юксалиб борган сари аёлларга муносабат ижобий томонга силжиди. Ниҳоят, XVIII аср охирларига келиб илғор зиёлиларнинг саьй-ҳаракатлари билан “аёллар эмансипацияси” (озодлиги) юзасидан кураш авж олиб кетди. Дунёдаги илғор мамлакатлардан бири сифатида Буюк Британия конгресси сайловларида аёлларнинг вакиллари ҳам номзод қилиб рўйхатга олинди.

Ўтган йиллар тажрибаси бундай муносабат қандай натижалар берганини кўрсатиб турибди. Эндиликда аёллар барча соҳаларда катта кучга айланган. Лондондаги тадбирларда ана шу узоқ ва самарали йўлнинг босқичлари байрамона акс эттирилган. Турли кўнгилочар тадбирлар бўлиб ўтди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии