Ташкент +5° Sat 01:15
Долзарб мавзулар Фото

Қамчиқ довонида юк машинаси жарликка тушиб кетди, ҳайдовчи ҳалок бўлди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 13.06.2018, 15:31

12 июнь куни Наманган вилоятининг Поп туманида “DAF” русумли юк машинаси Қамчиқ довонидан тушаётган вақтида ҳайдовчи бошқарувни эплай олмай йўл ўртасида турган темир тўсиққа урилган. Сўнгра қарама-қарши йўналишга ўтиб йўл четидаги темир тўсиқларни бузиб жарликка тушиб кетган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Хабарда айтилишича, юк автомашинаси тўлиқ ёниб кетган. Ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии