Ташкент +5° Sat 01:15
Долзарб мавзулар Фото

Шавкат Мирзиёев Жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этади

Бўлимлар: СИЁСАТ
Теглар:
Добавлено: 13.06.2018, 15:50

Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг очилиш маросимига бир қатор давлат раҳбарлари ташриф буюради.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам ЖЧнинг очилиш маросимида иштирок этади.

Юқори даражадаги меҳмонларни Россия президенти Владимир Путин ва ФИФА раҳбари Жанни Инфантино кутиб олади.

Шунингдек, ЖЧ-2018 очилиш маросимида Арманистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби ўндан ортиқ давлатлар раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

Маълумот учун, 14 июнь куни Тошкент вақти билан соат 20:00 да Жаҳон чемпионатининг очилиш учрашуви «Лужники» стадионида бўлиб ўтади ва унда Россия ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўзаро майдонга тушади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии