Ташкент +21° Tue 21:32
Долзарб мавзулар Фото

Наманганда велосипедчининг ҳаётига зомин бўлган ҳайдовчи қидирилмоқда

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 13.06.2018, 16:41

Жорий йилнинг 12 июнь куни Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида кечки соат 22:15ларда, номаълум шахс ўз автомашинасини «Учқўрғон-Хақулобод» йўлида бошқариб кетаётиб Учқўрғон тумани “Муғол” МФЙда яшовчи Анвар Эргашевни ўз велосипедида кетаётган вақтда уриб юборган ва жабрланувчига ёрдам бермай воқеа жойидан қочиб кетган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Қайд қилинишича, юз берган бахтсиз ҳодиса натижасида навқирон ёшдаги Анвар Эргашев воқеа жойида вафот этган. Натижада ота-она фарзандсиз, бир аёл бева, 3 ёшли қизалоқ эса отасиз қолди.

«Ҳурматли фуқаролар, орангизда кимдир ана шу ҳолатга гувоҳ бўлган бўлса ёки ҳайдовчи ҳақида қандайдир маълумотга эга бўлса, ички ишлар ходимларига ёки “102” телефон рақамига қўнғироқ қилиб, билган маълумотларингиз ҳақида хабар беришингизни сўраймиз. Унутманг, бу билан сиз юртимизда яна юз бериши мумкин бўлган шу каби ҳолатларнинг олди олинишига ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз", - дейилади ИИВ хабарида.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии