Долзарб мавзулар Фото

Мундиал кундалиги: мағлубият – уйга қайтиш деган гап

Бўлимлар: СПОРТ
Добавлено: 22.06.2018, 15:00

Бугун энг қизиқарли баҳсларнинг гувоҳи бўламиз.

Бразилия – Коста-Рика

Мундиал фаворитларидан бири ҳисобланган бразилияликлар дастлабки турда очко йўқотишганди. Шунингдек, Коста-Рика терма жамоаси ҳам ғолиб бўлишмаган. Иккала жамоа ҳам кейинги босқичга чиқиш учун ғолиб бўлишлари талаб этилади. Ушбу ўйин мана шу жиҳатлари билан ҳам қизиқ бўлиши кутиляпти. Мағлубият уйга қайтиш деган гап. Санкт-Петербургда ўтказиладиган ўйинга Бёрн Кейперс бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи тайинланган. Ўйин соат 17:00дан бошлаб эфирга узатилади.

Нигерия – Исландия

“Д” гуруҳидаги энг қизиқарли ўйин соат 20:00да бошланади. Африкаликларни фақат ва фақат ғалаба қаноатлантиради. Европаликларга ҳам шу керак. Жамоалар кейинги босқич йўлланмасини ушбу турда ҳал қила олишмаса, 3-турда жиддий рақиблар кутиб турибди. Волгоград аренадаги ўйинга бош ҳакам сифатида Маттев Конгер тайинланган.

Сербия – Швецария

Ушбу ўйиндан аввал сербларда уч, швецарияликларда эса бир очко мавжуд. “Э” гуруҳида битта фаворит бор деганлар адашгандек кўриняпти. Боиси Петкович шогирдлари 1-турда жанубий америкаликларга жиддий рақиб бўла олди. Энди улардан муҳлислар ғалаба кутяпти. Сербларда эса бир оз хотиржамлик ҳукмрон. Александр Коларов сардорлик қилаётган терма жамоа ҳозирча гуруҳ пешқадами. Кейинги турда уларни Бразилия кутаётганини инобатга оладиган бўлсак, улар ҳам ғалаба учун майдонга чиқишади. Учрашувга Фелих Брих бошчилигидаги ҳакамлар тайинланган. Калининград аренадаги ўйин соат 23:00дан бошлаб намойиш қилинади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии