Долзарб мавзулар Фото

Уругвай-Россия ўйинида ўзбекистонлик мутахассис комиссарлик қилади

Бўлимлар: СПОРТ
Добавлено: 22.06.2018, 17:38

ФИФА ЖЧ-2018да ишлашга Ўзбекистон футбол ассоциациясидан таклиф қилган Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи ўринбосари Олим Арифов «А» гуруҳи ўйинларининг сўнгги туридан ўрин олган Уругвай – Россия ўйини ҳам ишониб топширилди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

Қайд этиш керакки, шу пайтга қадар нафақат Ўзбекистондан, балки Марказий Осиёдан бирорта мутахассис ЖЧда комиссар сифатида ишламаган. Олим Арифов бу борада биринчи бўлди.

Уругвай – Россия учрашуви 25 июнь куни Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии