Долзарб мавзулар Фото

Паризоданинг қизи машҳур хонанданинг клипида роль ўйнади

Бўлимлар: ШОУ-БИЗНЕС
Добавлено: 02.07.2018, 22:13

Шаҳзоданинг инстаграм саҳифасини кузатадиган бўлсак, ижодий фаолиятини виртуал кузатиш, янгиликларидан бохабар бўлиб туриш мумкин...


Мисол учун, хонанда сал кам бир ойдан буён реклама қилаётган "Жажжи қизалоқ" номли янги қўшиғига ишланган клипни эртага мухлислар эътиборига ҳавола этади. Соат 17:00 дан бошлаб барча мусиқий каналларда намойиш этиладиган видео кетма-кетликнинг режиссёри Ёдгор Носиров.


Дарвоқе, клипда Шаҳзоданинг болалик даврини маҳорат билан ижро этган кичкинтой модель ҳам санъатга бегона эмас. Эъзоза исмли актриса барчага маълум ва машҳур раққоса Паризоданинг тўнғич фарзанди.




У онасининг изидан бориб санъатни танлаганга ўхшайди. Ширингина қизалоқнинг барча фотоларини эса унинг инстаграм саҳифасида - @ezoza_doll тамоша қилишингиз мумкин.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии