Ташкент +18° Thu 04:19
Долзарб мавзулар Фото

Вазирлар Маҳкамасида учта департамент тугатилиб, учта янгиси ташкил қилинди

Бўлимлар: СИЁСАТ
Теглар:
Добавлено: 09.07.2018, 11:01

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасини такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори имзоланди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар бермоқда.

Қарорга мувофиқ:

— Вазирлар Маҳкамасининг аппаратининг асосий йўналиш ва вазифалари белгиланди;

— Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасидаги Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Инвестициялар, инновацион ривожлантириш эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти ва Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаменти тугатилди;

— Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасида Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш масалалари бўлими ташкил қилинди ва Бош вазир аппаратининг, Коммунал соҳа, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаментининг тегишли штат бирликлари ушбу бўлим тузилмасига ўтказилди;

— Электрон ҳукумат телекоммуннкация инфратузилмасини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий вa кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти ҳамда Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти ташкил қилинди;

— Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасини оптималлаштириш мақсадида бошқарув ходимлари сони 44 нафарга қисқартирилади;

— Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг маълум илмий даражаларга эга ходимларига лавозим маошининг 30-35 фоизи миқдорида ойлик устама тўланади;

— икки ой муддат ичида Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларининг раҳбар ва мутахассислари эгаллаб турган лавозимига муносиб эканини баҳолаш мақсадида аттестациядан ўтказилади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА

11.09.2018, 21:43
04.09.2018, 20:15