Ташкент +18° Thu 02:19
Долзарб мавзулар Фото

Ўзбекистон аҳолиси 32,9 миллиондан ошди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 10.07.2018, 13:29

Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолиси сони 2018 йил 1 июл ҳолатига 32900,1 минг кишини ташкил этиб, 2018 йилнинг январ-июн ойларида 243,4 минг кишига ёки 0,7% га ўсган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида кўрсатиб ўтилган.

Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 16646,1 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,6%), қишлоқ аҳолиси сони 16254,0 минг кишини (49,4%) ташкил этди.

Эътибор беринг: 2018 йил январ-июн аҳоли сони 243,4 минг кишига кўпайди. Тирик туғилганлар сони 324,3 минг нафарни ташкил этди. 75,6 мингта вафот этганлар қайд этилди. ФҲДЁ бўлимларида 104,9 мингта никоҳ ва 16,4 мингта ажралишлар рўйхатга олинди.

2018 йил 1 июль ҳолатига энг кўп аҳоли сони Самарқанд вилоятида — 3 миллион 753,3 минг кишини (республика аҳолиси сонидаги улуши 11,4%ни) ва Фарғона вилоятида 3 миллион 644,9 минг кишини (11,1%), аксинча энг кам аҳоли сони Навоий вилоятида 964,7 минг киши (2,9%) ва Сирдарё вилоятида 821,9 минг кишини (2,5%) ташкил этди.

Ҳудудлар кесимида аҳолининг энг юқори ўсиш суръати 2017 йилнинг мос даврига нисбатан Сурхондарё вилоятида 2,1 фоизни, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида 2,0%ни, Жиззах вилоятида 1,9%ни, Наманган вилоятида 1,8%ни, аксинча энг кам ўсиш суръати Қорақалпоғистон Республикасида 1,4%ни ва Тошкент вилоятида 1,2%ни ташкил этди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА

11.09.2018, 21:43
04.09.2018, 20:15