Ташкент +30° Sat 13:26
Долзарб мавзулар Фото

Андижонда 1073 кишининг заҳарланишига сабабчи бўлган музқаймоқ кафеси директори устидан суд ҳукми ўқилди

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 10.07.2018, 15:51

Андижонда 1000 нафардан ортиқ кишининг музқаймоқдан заҳарланишига сабабчи бўлган “Макс Крем” кафеси директорига нисбатан Жиноят ишлари бўйича Бўз туман суди томонидан ҳукм ўқилди.

Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти Бўз туман суди маълумотига асосланиб Uz24 хабар берди.

Бултирбоев Жахонгирмирзо Жамолдин ўғли 2015 йил 20 апрелда Андижон тумани ягона дарча маркази томонидан берилган гувоҳномага асосан якка тартибда тадбиркор сифатида Шаҳрихон шаҳар А. Темур кўчасида жойлашган “Макс Крем” номли музқаймоқ кафесида аҳолига музқаймоқ сотиш фаолияти билан шуғулланиб келган.

2017 йил 14-15 май кунлари хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган музқаймоқ маҳсулотларини ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариб, Шаҳрихон шаҳар А.Темур кўчасида жойлашган “Макс Крем” номли музқаймоқ кафесида аҳолига сотганлиги натижасида мазкур музқаймоқни истеъмол қилган жами 1073 нафар фуқаронинг заҳарланишига сабабчи бўлган (ФВВ хабарида 212 нафар фуқаро заҳарлангани маълум қилинганди — таҳр.).

Андижон вилоят Давлат санитария эпидемиология назорат марказининг 2017 йил 16 майдаги ёзма маълумотига кўра, Ж. Бултирбоев хавфсизлиги кафолатланмаган музқаймоқ маҳсулотлари сотиб келганлиги, фрейзер аппарати ва бошқа иш қуролларини ювишда зарарсизлантирувчи воситалардан фойдаланилмаганлиги, бу билан Бош давлат санитария врачи томонидан тасдиқланган 0310-14 сонли “Умумий овқатланиш шохобчаларига санитария-гигиеник талаблар” санитария меъёр ва қоидалари талабларига, “Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуннинг 7, 14-бандлари, “Аҳоли санитария эпидемиологик осойишталиги” Қонунининг 24-моддаси талабларига риоя қилинмаган ҳолда фаолият кўрсатганлигини маълум бўлган.

Суд ҳукми билан Ж. Бултирбоевга нисбатан 2 (икки) йил синов муддати белгиланди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии