Ташкент +31° Mon 08:42
Долзарб мавзулар Фото

АҚШ давлат котиби Ашраф Ғани билан учрашди

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар:
Добавлено: 11.07.2018, 07:28

АҚШ давлат котиби Майк Помпео Афғонистонга ташрифи чоғида мамлакат президенти Ашраф Ғани билан учрашиб бир қатор мавзулар бўйича музокаралар олиб борди, деб хабар берди Лента.ру нашри.

Пойтахт Қобулда бўлиб ўтган Помпео ва Ашраф Ғани иштирокидаги музокараларда АҚШ давлат котиби Вашингтоннинг “Толибон” ҳаракати билан тинч музокаралар ўтказишга чорловини яна бир бор такрорлаган. У АҚШ Кобул раҳбарияти остида ихтилофни тинч йўл билан ҳал қилиш тарафдорлигини тасдиқлади. Бунда толибонлар террорчиликдан воз кечиши, “Ал-Қоида” билан алоқаларни узиши ва мамлакат конституциясининг қоидаларини қабул қилиши керак.

Ашраф Ғаниниг сўзларига кўра, ярашувга эришиш бўйича саъй-ҳаракатлар давом этади. АҚШ давлат котибининг Афғонистонга илк ташрифи давомида шу каби мавзулар муҳокама қилинган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии