Ташкент +18° Thu 02:19
Долзарб мавзулар Фото

Ўзбекистон тарихида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпиони бўлган илк аёл спортчи

Бўлимлар: СПОРТ
Теглар:
Добавлено: 11.07.2018, 10:12

Пойтахтимизда оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Қизлар ўртасида -63кг вазн тоифасидаги баҳслар якунланди. Унда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Кумушхон Файзуллаева бир йўла учта медалга эга чиқди, деб хабар берди МОҚ.

Ҳамюртимиз даст кўтаришда 94 кг. тош кўтарди ва бронза медалини қўлга киритди. Силтаб кўтаришда эса 120 кг. оғирликни ўзига бўйсундира олган Кумушхон олтин медаль соҳибасига айланди. Умумий ҳисобда 214 кг. натижа кўрсата олган Кумушхон Файзуллаева иккикураш якунларига кўра ҳам олтин медалга сазовор бўлиб, жаҳон чемпионлигини тантана қилди.

Эслатиб ўтамиз, икки кун аввал мусобақада йигитлар ўртасида -62 кг. вазн тоифасида Адҳамжон Эргашев ҳар уччала йўналишда (даст кўтариш, силтаб кўтариш ва умумий натижа) олтин медалга сазовор бўлиб, ёшлар ўртасида жаҳон чемпионлигига эришганди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА

11.09.2018, 21:43
04.09.2018, 20:15