Ташкент +2° Thu 21:23
Долзарб мавзулар Фото

Ниқоб остида босқинчилик содир этган шахсга нисбатан жазо кўлланди

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 11.07.2018, 11:11

Жорий йилнинг 8 июнь куни жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар судида суд раиси С.Юлдашев раислигида Р.Д га нисбатан жиноят иши кўрилди. Судланувчи босқинчилик жиноятини содир этганликда айбланган...

Судланувчи Р.Д жиноий шериги Ж.А (Ж.Ага нисбатан жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг 03.12.2014 йилда айблов ҳукми чиқарилган)билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, ўзганинг мол-мулкини босқинчилик йўли билан талон-торож қилиш мақсадида, 2014 йил 23августдан 24 августга ўтар кечасиматодан ниқоб ясаб, уларни юзларига тортиб олиб, битта “финка”, битта ошхона пичоғи ва битта “пистолет-зажигалка” билан қуролланиб, Фарғона тумани, Хонқиз ҚФЙ, Хонқиз кўчаси, 24-уйда жойлашган савдо дўконига девори орқали ғайриқонуний равишда киришиб, хонадон эгаси С.Н ва унинг турмуш ўртоғи И.Нга қурол сифатида фойдаланиши мумкин бўлган “финка”, ошхона пичоғи, битта “пистолет-зажигалка”ва тош билан уларнингҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, С.Ннинг баданининг турли жойларига уриб, унга тан жораҳати етказган, С.Н уларга фаол қаршилик кўрсатиб, қўшниларни ёрдамга чақирганлиги оқибатида Р.Д жиноий шериги Ж.А билан номаълум томонга яширинган.

Барча ҳолатлар суд томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилиб, суд Р.Д ни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 164-моддаси 3-қисмининг “в” банди билан айбли деб топди ва Р.Д га нисбатан жазо тайинлашда унинг айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий шароитини, бир нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, иш бўйича моддий зарар мавжуд эмаслигини, жабрланувчининг даъвоси йўқлигини, яшаш жойидан ижобий тавсифланишини эътиборга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 57-моддасини қўллаб, 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА