Ташкент -2° Tue 23:01
Долзарб мавзулар Фото

Австралияда гигант тимсоҳ ушланди (фото)

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар:
Добавлено: 11.07.2018, 11:23

Австралиянинг Кэтрин дарёсида гигант тимсоҳни ушлашди. Унинг узунлиги 4,7 метр, оғирлиги эса – 600 килограммни ташкил этади, деб ёзмоқда 9 News нашри.

Таъкидланишича, ушбу тимсоҳга ов 2010 йилда бошланган. Ўша пайтда маҳаллий рейнжерларга тимсоҳнинг тахминий жойи ҳақида маълумот келиб тушган. Кэтрин дарёсида тутилган тимсоҳлар орасида бу энг каттаси ҳисобланади

"Тимсоҳ Кэтрин қишлоғининг 60 км пастликдаги сув оқимида топилди", – деб айтди NT Parks вакили.

Унинг сўзларига қараганда судралиб юрувчи жуда катта ва ёши 60га яқин. Ушбу ёш тимсоҳларда ўртача ҳисобланади, чунки улар 100 гача яшашади. Йиртқич тимсоҳлар фермасига жўнатилган.

2170743

2170744

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА